Жаҳон | 19:21 / 17.05.2018
16930
1 дақиқада ўқилади
Самолётга кеч қолган йўловчи уни “штурм билан олмоқчи” бўлди (видео)
Мельбурн аэропортида самолётга кеч қолган йўловчи уни “штурм билан олмоқчи” бўлди, деб ёзмоқда Daily mail нашри .
Йўловчи рейсга кеч қолганини билгач, сиқилиб чекишга тушиб кетган ва бирдан аэропортнинг чиқиш эшиги орқали парвоз майдонига “отилган”. Воқеа жойидан олинган видеода жанжалкаш йўловчи самолётнинг ёпиқ эшигини очишга уринаётганини кўриш мумкин.
Воқеа гувоҳининг айтишича, йўловчи уни тўхтатмоқчи бўлган ходимлар билан муштлашиб кетган. Бунинг оқибатида 2 киши кичик жароҳат олган.
Кейинроқ эркак ушланиб, олиб кетилган, самолёт эса парвоз қилишдан олдин муҳандислар томонидан кўздан кечириб чиқилган.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024