Ўзбекистон Афғонистоннинг нефть ва газ соҳасига мутахассислар тайёрлайди
Ўзбекистон Афғонистоннинг нефть ва газ соҳаси учун мутахассислар тайёрлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Афғонистон конлар ва саноат вазири вазифасини бажарувчи Наргис Нихон Kun.uz мухбирига маълум қилди.
Афғонистон вазирлиги Тошкентда «Ўзбекнефтгаз» компанияси билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб боряпти. Бунинг учун афғон томонига янги ходимлар керак бўлади, деди вазир.
«Ўзбекистон томони бизнинг соҳамиз учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашда ёрдам беради», - деди Нихон. Унинг қўшимча қилишича, томонлар таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандумга имзо қўяди.
"Биз ҳозирда меморандум устида иш олиб бормоқдамиз, яқинда имзолашимиз керак. Ўзбек мутахассислари бизга келганда, биз қайси принцип бўйича ишлашимиз ва Ўзбекистон ўқитишга қанча одамни қабул қила олишини ҳал қиламиз», - дея аниқлик киритди у.
Жорий йилда Ўзбекистон Афғонистон талабаларидан иборат биринчи гуруҳни қабул қилди. Шу мақсадда Термизда янги таълим маркази очилди.
Таълим Афғонистон томонининг мурожаатига кўра, кундузги ва сиртқи шаклда ўтказилмоқда. Марказда олий таълим бўйича 17 йўналиш ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишида 16 йўналишда ўқув режалари модуллари ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Ўзбекнефтгаз»га Афғонистонда магистрал газ қувури қуришни таклиф қилишгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:30 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва АҚШ афғон масаласи бўйича учрашув ўтказди
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024