Ўзбекистон | 11:00 / 17.05.2018
29064
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 4,8 миллиард долларлик шартномалар имзоланди

Вашингтондаги «Блэйр хаус» қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга расмий ташрифи доирасида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Икки мамлакат вазирлик ва компаниялари ўртасида савдо, энергетика, молия, қишлоқ хўжалиги, фан-таълим соҳаларига доир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ўзбекистон делегациясининг Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи муносабати билан «Виллард интерконтинентал» меҳмонхонасида бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев икки мамлакат компаниялари ўртасида қарийб 4,8 миллиард долларлик янги шартномалар имзоланганини айтиб ўтди.

 

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид