18:33 / 18.05.2018
13540

40 млн сўмлик “Picea pungens” навли арча ўғрилари ушланди – ИИВ

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 2018 йил 3 апрель куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида яшовчи Д.А. туман ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 29 мартга ўтар кечаси номаълум шахс фермер хўжалигига девор ошиш йўли билан кириб, умумий қиймати 39 млн 900 минг сўмлик 19 дона “Pikka pungens” навли арчаларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қибрай туманида яшовчилар Ж.Н., М.З. ва М.С.лар содир этганликлари аниқланиб ушланганлар.

Top