Фан-техника | 14:58 / 18.05.2018
4803
1 дақиқада ўқилади

Cambridge Analytica банкрот бўлганини маълум қилди

Фото: Getty Images

Британиянинг Cambridge Analytica таҳлил компанияси Нью-Йоркда банкрот бўлгани ҳақида маълум қилди. У Facebook ижтимоий тармоғининг ўн миллионлаб фойдаланувчилари маълумотларини ноқонуний равишда қўлга киритганди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

Таъкидланишича, компания АҚШда ўз фаолиятини якунлаши ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб бўлган. Бундан ташқари, май ойи бошида компания Бирлашган Қироллик ҳудудида банкротлик жараёнини бошлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Адлия вазирлиги ва Федерал қидирувлар бюроси (ФҚБ) Cambridge Analytica компанияси фаолиятини текширувдан ўтказаётгани хабар берилганди. Маҳкама вакиллари компания ва у билан алоқадор бўлган банкларнинг собиқ ходимларини сўроқ қиляпти.

Мавзуга оид