Жаҳон | 14:30 / 18.05.2018
16589
1 дақиқада ўқилади

Скрипаль шифохонадан чиқарилди

Фото: Global Look Press

Россия Разведка хизматининг собиқ ходими Сергей Скрипаль Англия жанубидаги Солсбери шаҳри шифохонасидан чиқарилди.

«Фантастик янгилик, Сергей Скрипаль Солсберидаги шифохонани тарк этиш учун етарли даражада ўзини яхши ҳис қилмоқда», — дея шифохона бош шифокори Кари Чарльз-Баркснинг сўзларини келтирган Reuters агентлиги.

2006 йили Россия томонидан Буюк Британия фойдасига жосуслик қилишда айбланиб қамалган, 2011 йили маҳбуслар алмашинуви доирасида Буюк Британияга кўчиб ўтган Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Скрипаль Солсбери шаҳрида 4 март куни беҳуш ҳолда топилганди. Буюк Британия ҳукумати Россия томонини Скрипални «Новичок» номли асаб тизимини фалажловчи газ билан заҳарлашда айблаган. Москва томони барча айбловларни рад этиб келмоқда.

Юлия Скрипаль 9 апрель куни шифохонадан чиққанди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид