Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Light | 09:50 / 19.05.2018
50915
1 дақиқада ўқилади
Олимлар кеч ухлаш зарари ҳақида маълумот беришди
Фото: Depositphotos
Шотландиялик олимлар кеч ухлаш одати инсон соғлиғига қандай таъсир кўрсатишини аниқлашди. Бу ҳақда The Lancet журнали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, мутахассислар 37 ёшдан 73 ёшгача бўлган 90 минг киши ўртасида тадқиқот олиб боришган.
Олимларнинг маълумотига кўра, кечқурун ухламайдиган респондентларда биполяр бузилишнинг пайдо бўлиш эҳтимоли, режим бўйича ухлайдиганларга қараганда 11 фоизга юқорироқ бўлган.
Шу билан бирга, улардан 6 фоизи депрессив ҳолатга жуда яқин бўлган ва кўп пайтларда ёлғизликни ҳис этишган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш