Жамият | 18:04 / 19.05.2018
12147
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда қарийб 5 килограмм марихуана топилди

Иллюстратив фото

2018 йил 14 май куни “Қорадори-2018” тадбири давомида Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида яшовчи (аёл) Г.А. уйи олдида 518,32 гр. “марихуана” гиёҳвандлик моддасини 5 млн сўмга сотаётганида ушланган. 

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, унинг уйи  омборхонасидан 4 кг 970,68 гр “марихуана” гиёҳвандлик моддаси топилган ҳамда томорқасида “наша” ва “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 25 килограмм “кўкнор” гиёҳвандлик моддаси топилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид