Жаҳон | 19:09 / 19.05.2018
18245
2 дақиқада ўқилади

Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл оила қурди

Британиялик шаҳзода Гарри ва америкалик актриса Меган Маркл никоҳдан ўтишди ва Виндзор саройининг авлиё Георгий ибодатхонасини тарк этишди.

Маросим қироллик оиласи аъзолари, жуфтликнинг яқин дўстлари ва кўплаб меҳмонлар иштирокида бўлиб ўтди. Гаррининг куёв жўрасига акаси шаҳзода Уильям айланди. Келинни меҳробга шаҳзода Чарльз олиб келди. Ёшларни архиепископ Кентербериялик дуо қилди.

Фото: AP /Dominic Lipinski

Шаҳзода Гарри сарой кавалерияси полкининг қора ҳарбий либосида бўлган. Келин Givenchy кўйлагини танлади.

Маросимдан сўнг Сассекс герцоги ва герцогиняси (ёшлар қироличадан шундай унвонни олишди) шаҳар маркази бўйлаб айланиб ўтиш учун очиқ ландо (тўрт кишилик буклама соябонли арава)га ўтиришган. Кейинчалик Виндзор саройининг авлиё Георгий залида 600 нафар меҳмонга қабул ўтказилди.

Фото: AP /Jonathan Brady
Фото: REUTERS /POOL New

Кечқурун эса Уэльс шаҳзодаси Фрогмор-хаусда ёшлар, уларнинг яқин қариндошлари ва дўстлари учун кечки овқат ташкиллаштиради.

Фото: REUTERS /POOL New
Фото: AP /Odd Andersen

Мавзуга оид