Тошкент вилоятида ер сотувчилар фош этилди
Тошкент вилояти прокуратураси органлари томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ижроси мунтазам равишда ўрганиб борилмоқда, деб хабар берди маҳкама ахборот хизмати.
Қайд этилишича, ўрганишларда айрим жиддий қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилаётганлиги аниқланмоқда.
Жумладан, Қуйи Чирчиқ туманида фаолият юритувчи “Умархон Юсуф агро люкс” фермер хўжалиги раҳбари Х.С. пахта хом-ашёси етиштириш режалаштирилиб, чигит экилган 6,5 гектар ер майдонини бошқа экинлар экиш мақсадида ўзбошимчалик билан бузиб ташлаган.
Шунингдек, “Маҳкам Агро файз” фермер хўжалиги раҳбари М.И. пахта экишга ажратилган 9 гектар ер майдонини фуқаро Р.Б.га ушбу ер сабзавот ҳамда дуккакли экинлар экиш учун мўлжалланган ерлигига уни ишонтириб, фирибгарлик йўли билан 9 млн сўмга ҳамда “Рустам И” чорвачилик фермер хўжалиги раҳбари Р.Ш. чорва молларига озуқа экишга ажратилган 23 гектар ер майдонини фуқароларни алдаб, фирибгарлик йўли билан жами 39 млн сўмга сотганлиги ҳолатлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Қуйи Чирчиқ туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:50 / 08.10.2024
Пиёдалар йўлагида навбатдаги қурбон: Олмалиқда “пешеход”дан ўтаётган пиёда машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
14:34 / 03.10.2024
Тошкент вилоятида чуқурга тушиб кетган одам чиқариб олинди
14:30 / 28.09.2024
Ўзбекистонга 3 метрлик бўғма илонни олиб кирмоқчи бўлган бўлган шахс тўхтатиб қолинди
16:21 / 26.09.2024