Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон терма жамоаси кичик ҳисобда Эронга ютқазди
Фото: УФА матбуот хизмати
Ўзбекистон терма жамоаси Теҳронда Эрон билан ўртоқлик ўйини ўтказди.
Терма жамоамиз бу баҳсда легионерларсиз ва ёшлар таркиби билан иштирок этди. Айтиш жоизки, футболчиларимиз рақибга муносиб қаршилик кўрсата олишди.
17-дақиқада Чашмий бурчакдан оширилган тўпни терма жамоамиз дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди. Шундан сўнг, футболчиларимизда гол уриш учун бир қанча имкониятлар бўлди. Аммо, ҳужумларни голга айлантиришда баъзан маҳорат етишмаган бўлса, баъзан тажрибасизлик панд берди.
Ўртоқлик ўйини
19 май, Теҳрон, «Озодий» стадиони
Эрон - Ўзбекистон - 1:0
Гол: Чашмий (17)
Эрон: Амир Обидзода (Ҳусайн Ҳусайний, 46), Вуря Ғофурий (Жалол Ҳусайний, 46), Муҳаммад Ризо, Мажид Ҳусайний, Али Ғоибзода, Рўзбеҳ Чашмий (Саид Иззатуллоҳий, 46), Карим Ансорифард (Воҳид Амирий, 70), Эҳсон Ҳожисафий (Пежмон Мунтазирий, 59), Меҳдий Туробий, Ризо Ғучаннажод, Меҳди Торимий (Милод Муҳаммадий, 68).
Ўзбекистон:1.Ботирали Эргашев, 2.Рустам Ашурматов (13.Ислом Қобилов, 70), 4.Акром Комилов, 5.Аббос Отахонов, 6.Азиз Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков (14.Хуршид Ғиёсов, 78), 9.Забиҳилло Ўринбоев (11.Андрей Сидоров, 83), 10.Азиз Турғунбоев (23.Жасур Яхшибоев, 77), 17.Жалолиддин Машарипов (8.Ислом Кенжабоев, 88), 20.Достон Турсунов, 22.Жавоҳир Сидиқов (18.Сардор Собирхўжаев, 68).
Захира: 12.Раҳимжон Давронов, 21.Умид Эргашев, 3.Хожиакбар Алижонов, 16.Дониёр Нарзуллаев.
Огоҳлантиришлар: Мажид Ҳусайний 90.
Мавзуга оид
12:48
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
22:27 / 10.04.2026
Трамп Эрон билан музокаралар натижасини 24 соатдан кейин эълон қилади
22:21 / 10.04.2026
“АҚШ-Исроилга ишонмаймиз, қўлимиз тепкида” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси
16:05 / 10.04.2026