Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Венесуэлада президент сайловлари бўлиб ўтади
Венесуэлада 20 май куни президент сайловлари бўлиб ўтади. Мамлакат фуқаролари кейинги 6 йил учун мамлакат президентини танлашади.
Сайловларда 4 номзод иштирок этмоқда: амалдаги президент Николас Мадуро, мухолифатчи Энри Фалькон, муҳандис Рейнальдо Кихада ва собиқ пастор Хавьер Бертуччи.
Бу сайловлар шуниси билан эътиборлики, мамлакатнинг энг йирик мухолиф уюшмаси “Демократик бирдамлик давра столи” сайловларга ўз номзодини қўймасликка қарор қилди ва фуқароларни овоз беришда иштирок этмасликка чақирди. Шунга қарамай, мухолифатчи Фалькон сайловларда иштирок этишга қарор қилди.
Ижтимоий сўровномаларнинг кўрсатишича, айнан Мадуро ва Фалькон ғолибликка асосий даъвогарлар ҳисобланадилар.
Мамлакатда овоз бериш ҳуқуқига 20,5 млн киши эга. Улар учун бутун мамлакат бўўйлаб 14,6 мингта сайлов участкаси ишлайди. Хавфсизлик эса 300 минг ҳарбий ва полициячи томонидан таъминланади.
Мавзуга оид
09:18 / 26.06.2026
Венесуэладаги даҳшатли зилзила: қурбонлар сони 235 кишига етди, юзлаб бинолар вайрон бўлган
14:54 / 25.06.2026
Венесуэладаги вайронкор зилзила оқибатлари – суратлар
08:30 / 25.06.2026
Венесуэлада кучли зилзила рўй берди, Каракасда бинолар қулади
14:07 / 14.06.2026