Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко президент сифатида эришган уч асосий ютуқ ҳақида гапириб ўтди
Фото: Михаил Палинчак/РИА "Новости"
Украина президенти Пётр Порошенко мамлакат раҳбари сифатида эришган уч асосий ютуқ ҳақида гапириб ўтди.
Унинг айтишича, мамлакат учун энг аҳамиятли ютуқлар “Украина армиясининг кучайтирилиши, Европа иттифоқи билан бирлашиш ҳақидаги келишув имзоланиши ва 100 дан ортиқ давлат билан визасиз тартибга эришиш” бўлган.
Порошенко мамлакатнинг мудофаа қобилияти ва қуролли кучларининг ҳолатига алоҳида тўхталиб ўтган. Унинг таъкидлашича, бошқа давлатлар мудофаага ялпи ички маҳсулотларининг бор-йўғи 1 фоизини ишлаётган бир пайтда, Украина 6 фоизга яқинини сарфлайди.
Шу билан бирга Порошенко бу маблағлар бошқа мақсадлар учун қўлланиб, мамлакатдаги турмуш тарзини анча яхшилашга имкон бериши мумкинлиги, бироқ вазият шуни тақозо қилаётганини айтган.
Мавзуга оид
19:15 / 14.03.2026
Эрон Украинага зарба бериш билан таҳдид қилди
11:55 / 14.03.2026
Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб олаётгани ҳақидаги хабарни рад этди
16:10 / 13.03.2026
Украинада Россия ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
13:52 / 13.03.2026