Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Венесуэлага қарши санкциялари ноқонуний – Россия
Фото: AFP/ DON EMMERT
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин АҚШ томонидан Венесуэлага нисбатан жорий этилган санкцияларни ноқонуний, деб атади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Венесуэладаги вазиятни кескинлаштириш ҳамда унга санкциялар ёки иқтисодий таҳдидлар билан босим ўтказиш самара бермайди. Бу халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан ҳам ноқонуний», - дея айтиб ўтди Панкин.
Унинг таъкидлашича, халқаро ҳуқуқнинг бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик бўйича базавий принципларидан келиб чиқадиган кўплаб мамлакатлар, Венесуэлада бўлиб ўтган сайловларни қонуний, деб кўрмоқда.
«Афсуски, жаҳон ҳамжамиятида нимани қонуний, нимани ноқонуний, деб ҳисоблаш борасида маълум бир бўлиниш бор», - дея қайд этиб ўтган у.
Шунингдек, Панкиннинг кўрсатишича, кўплаб қўшни давлатлар қатъий позицияни эгаллади, у «Вашингтоннинг хоҳиш-истакларига ўхшаш экани билан ажралиб туради».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мадуро Путин, Цзиньпин ва Эрдўғанга миннатдорлик билдирганди.
Мавзуга оид
22:51 / 14.01.2026
Дания Гренландияга илғор ҳарбий бўлинмаларни юборади
22:42 / 14.01.2026
Музликлар узра катта рақобат: Гренландия АҚШга нега керак?
20:56 / 14.01.2026
Трамп маъмурияти Гренландияни 700 миллиард долларга сотиб олмоқчи
20:27 / 14.01.2026