Қозоғистоннинг энг йирик банки Ўзбекистон бозорига киришни режалаштирмоқда
Forbes Қозоғистоннинг хабар беришича, Қозоғистоннинг энг йирик банкларидан бири, Россия, Грузия, Тожикистон ва Қирғизистонда бўлинмаларга эга бўлган бўлган Halyk Bank («Халқ банки») Тошкентда ўз шўъбасини ташкил этиши мумкин. Ушбу банкнинг Qazkom билан бирлашувдан сўнг активлари ҳажми 24 млрд долларга етади.
Ҳужжатлар тўплами тайёрланди, тартибга солувчи идоранинг мувофиқлаштириши керак, дея хабар берди банк бошқаруви раиси Умут Шаяхметова журналистларга.
«Halyk Group нафақат Қозоғистонда, балки МДҲ ҳудудидаги бозорда ҳам катта ўрин ва улушга эга. Биз ҳудудий миқёсда катта молиявий гуруҳни тақдим эта оламиз. Бизга Ўзбекистон қизиқ. Ҳа, музокаралар олиб бордик. Биз Қозоғистон Миллий банкига ва Ўзбекистон Миллий банкига Ўзбекистонда филиал очиш учун рухсат олишга тақдим этилувчи ҳужжатларни тўплаяпмиз», - деди Умут Шаяхметова.
Банк раҳбари Ўзбекистон бозорига кириш бўйича аниқ муддатларни айтмади. Унинг хабар қилишича, Halyk Bank тезроқ стартдан манфаатдор, бироқ ҳужжатлар тўплаш жараёни ва тартибга солувчи идора билан келишиш узоқ чўзилиб кетиши мумкин.
Банк Ўзбекистон фонд биржасида операциялар амалга оширишни режалаштирмаяпти. Умуман олганда, Умут Шаяхметованинг сўзларига кўра, янги бозорга кириш катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистоннинг янги президенти иқтисодий ислоҳотлари мева бермоқда.
«Банк Қозоғистон ишбилармонларида Ўзбекистонга сармоя киритиш бўйича катта қизиқиш борлигини кўряпти», - деди у.
Мавзуга оид
12:47 / 22.11.2024
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024