Ўзбекистон | 18:18 / 22.05.2018
95336
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистондан олиб борилган тонналаб гилос ва ўрик Россияга киритилмади

Иллюстратив фото/Getty Images

Ўтган дам олиш кунлари Россельхознадзорнинг Новосибирск области бўйича бошқармаси инспекторлари томонидан «Карасук» фитосанитар назорат постида умумий оғирлиги 170 тоннадан ортиқ бўлган, карантин остидаги 10та партия маҳсулот олиб қўйилди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берган.

Юқори фитосанитар хатарга эга маҳсулотлар партияси Қозоғистон Республикаси, Қирғизистон ва Ўзбекистондан Новосибирск, Новокузнецк ҳамда Красноярск бозорларида сотиш учун автомобиль транспортида олиб келинаётган бўлган.

Карантин фитосанитар назорати амалга оширилганда, Қозоғистоннинг 44 тонна пиёз, 40 тонна ўрик ва 14 тонна бодринг, шунингдек, Қирғизистоннинг 21,6 тонна пиёз ва 19,8 тонна лавлаги маҳсулоти маркировкалар қисман йўқ ҳолда олиб ўтилаётгани аниқланган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда етиштирилган 23 тонна гилос ва 17 тонна ўрик юклар маркировкасида кўрсатилган маълумотнинг фитосанитар ҳужжатдаги маълумот билан номутаносиб ҳолда олиб ўтилаётган бўлган.

Карантин қонунчилиги талабларига мувофиқ, юқори даражадаги фитосанитар хатарга эга барча маҳсулотларни Россия Федерацияси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.

Барча юклар Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги жўнатувчиларга қайтарилди ҳамда айбдор шахслар Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича кодексига мувофиқ маъмурий жавобгарликка тортилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид