Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Гюнтер Оверфельд билан музокаралар ўтказди
2018 йилнинг 23 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германия Федератив Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельдни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мулоқот чоғида икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Алоҳида эътибор иқтисодий, инвестицион, савдо ва технология соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболларига қаратилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Германия алоқаларини турли даражаларда ва шаклларда, шу жумладан, давлат ва жамоат тузилмалари, бизнес доира ўртасида делегациялар алмашинувини фаоллаштириш бўйича таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026