Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия пластикни кўпроқ қайта ишланувчан қилмоқчи
Европа иттифоқи пластикдан фойдаланишдан воз кечмоқчи эмас, бироқ Еврокомиссия ўз олдига уни кўпроқ қайта ишланувчан қилишни мақсад қилиб қўйган. Бу ҳақда Еврокомиссия вице-президенти Юрки Катайнен твиттерида айтилган.
Аввалроқ Еврокомиссия пластик бўйича стратегиясини тақдим қилганди. Унинг мақсади пластикдан фойдаланишни қисқартириш, жумладан у билан денгиз ва океанларнинг ифлосланишини камайтиришдан иборат. Чунки бу нафақат денгиз жонзотлари ва денгиздаги ҳаёт, балки одамлар учун ҳам жиддий муаммо ҳисобланади.
“Биз пластикдан воз кечмоқчи эмасмиз”, деб ёзган Катайнен.
Унинг таъкидлашича, айни вақтда пластик упаковканинг аксарият қисми бир марта ишлатилади. “Бу йилига 105 млрд еврогача йўқотишни англатади. Биз буни ўзимизга эп кўролмаймиз”, деб қўшимча қилган Катайнен.
Хабарда айтилишича, Еврокомиссия пластикдан бир маротаба фойдаланишни камайтирмоқчи.
Мавзуга оид
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
18:35 / 17.04.2026
Инсон танасида пластик: ҳафтасига битта банк картаси “еяётганингизни” биласизми?
18:39 / 03.11.2025
Европа иттифоқи Ўзбекистонда кинофестиваль ўтказади
00:18 / 29.09.2025