Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактаб формасини яратишга Жанубий Корея компанияси жалб қилинади
Жорий йилнинг 22 май куни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасида Корея Республикасининг етакчи тўқимачилик компанияларидан бири “Daewon Wool Textile Co., Ltd.” компанияси раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда уюшма ахборот хизмати.
Уюшмада ўтказилган музокаралардан асосий мақсад мамлакатда полиестр ҳамда пахта хом ашёларидан тўқимачилик матоларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, шу билан бирга, ягона мактаб формасини яратиш ва жорий қилишда кореялик ҳамкорлар тажрибасини ўрганишдан иборат бўлди.
“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таклифига биноан кореялик ҳамкорлар Ўзбекистонда 25 май кунига қадар бўлиб, республиканинг Самарқанд ва Тошкент вилоятларида жойлашган етакчи тўқимачилик корхоналарида музокаралар ўтказилиши, тарихий обидаларига ташрифлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Ташриф давомида “Daewon Wool Textile Co., Ltd.” компанияси раҳбари С.Ким охирги йилларда Ўзбекистоннинг инвестиция жозибадорлиги сезиларли даражада ошганлигини эътироф этди. Ўз навбатида, уюшма вакиллари томонидан республика мактабларида синовдан ўтаётган мактаб формалари намуналари билан таништирилди.
Кореялик ҳамкорлар намуналар билан танишиб, уларнинг дизайнини алоҳида эътироф этишди. Ҳамда мато танланиши бўйича ўз маслаҳатларини беришди.
Учрашув якунига кўра, кореялик ҳамкорлар билан тўғридан тўғри инвестициясини жалб этган ҳолда Ўзбекистонда вертикал-интеграциялаштирилган жун, полиестр ҳамда пахта хом ашёларидан тўқимачилик матоларини ишлаб чиқарувчи корхона барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга келишиб олинди.
Маълумот учун: “Daewon Wool Textile” компанияси Корея Республикасида кенг тарқалган “IVY Club” бренди остида мактаб ўқувчилари учун формалар ишлаб чиқаради ва бу борада Кореядаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Шу билан бирга компаниянинг Вьетнам давлатида йирик жун ва полиестер аралашмасидан мато ишлаб чиқарувчи корхонаси мавжуд.
Мавзуга оид
20:47 / 03.05.2026
Президент Жанубий Корея билан инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришни муҳокама қилди
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
15:26 / 14.09.2024
“Дарсга киритмаслик билан қўрқитишяпти” — ТДПУ ягона формани жорий этмоқчи
19:18 / 22.06.2024