Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудиянинг «ғойиб бўлган» валиаҳд шаҳзодаси ҳақида хабар пайдо бўлди
Франция президенти Эммануэль Макрон ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд телефон орқали мулоқот ўтказди. Бу ҳақда Франция раҳбари сайтида хабар берилган.
«Президент Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд билан суҳбатлашди. Бу мулоқот асосий икки томонлама ва минтақавий масалалар бўйича «соатларни текшириб олиш»га имкон берди», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Макрон суҳбат давомида «Франциянинг Эрон ядровий досьеси, Сурия ва Яман бўйича мажбуриятларини тасдиқлади».
Шу билан бирга, Франция президенти Яқин Шарқни беқарорлаштираётган инқирозларга тинч ечим топишни излаш муҳим эканини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саудия Арабистони подшоҳлиги шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон бир ойдан буён омма олдида чиқиш қилмагани хабар қилинганди. Эрондаги нашрлар валиаҳд Муҳаммад бин Салмон жиддий жароҳатлангани ҳақида хабарлар тарқатганди.
Мавзуга оид
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
20:14 / 31.05.2026