Жаҳон | 17:14 / 24.05.2018
8798
2 дақиқада ўқилади

Ёқутистонда эркак 5 кишини отиб ташлади ва ўз жонига қасд қилди

Фото: Россия Федерацияси тергов комитети

Россиянинг Ёқутистонида эркак киши ов милтиғидан беш кишини отиб ташлади ва ўз жонига қасд қилди. Бу ҳолат Хангаласс улусининг Булгунняхтах қишлоғида рўй берди, деб хабар тарқатган ysia.ru.

Булгунняхтах қишлоғи раҳбари Денис Уваровнинг айтишича, ҳужум қилган шахс ўз қўшниларининг уйига бостириб кириб, тўрт нафар ёши катта инсон ва бир болани отиб ўлдирган, деб хабар қилмоқда Yakutsk.ru. Шундан сўнг эркак ўз жонига қасд қилган.

Маҳаллий фуқароларнинг сўзларига кўра, ҳужум қилган эркак қишлоққа тахминан 10 йил аввал кўчиб келган ва шу ердан уй сотиб олган. Уни одамови ва руҳий беқарор инсон сифатида баҳолашди.

«Аввал унинг томонидан ҳеч қандай тажовузкорлик юз бермаганди, бироқ у ҳар доим ғалати кўринарди. У шундай ваҳшийликка боришини ҳеч ким кутмаганди», - деган маҳаллий фуқаролардан бири.

Фото: Россия Федерацияси тергов комитети
Фото: Россия Федерацияси тергов комитети
Фото: ysia.ru

Қайд этилишича, фожиа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ишламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид