Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг интеллектуал тизимлари жорий этилади
Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг интеллектуал тизимлари жорий этилади. Бу 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш концепциясини 2018-2019 йилларда амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси"да назарда тутилган.
Хусусан, 2019 йил сентябрь ойига қадар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи вилоят бўлинмалари йўл-транспорт ҳодисалари ва ЙПХ қисмлари жойлашуви тўғрисидаги ахборотни акс эттирувчи геолокацион воситалар билан жиҳозланади.
2019 йил ноябрь ойигача йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган ҳолатларни ҳисобга олишнинг ягона автоматлаштирилган базаси электрон харитада йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқлари тўғрисидаги ахборот акс этишини ҳисобга олган ҳолда жиҳозланади.
2019 йил декабрга қадар қуйидаги имкониятларга эга бўлган мобил илова ишлаб чиқилади:
йўл-транспорт ҳодисалари ўчоқлари, автомобиль йўлларининг айрим участкаларида ҳаракатланишни вақтинчалик тўхтатиш ҳақида қабул қилинган қарорлар тўғрисида ахборот олиш;
фойдаланувчилар учун Йўл ҳаракати қоидалари бузилган ва йўл инфратузилмаси шикастланган ҳолатлар тўғрисида ахборот жойлаштириш;
Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималар тўлаш бўйича транзакция хизматларини кўрсатиш.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автомобиль транспорти босқичма-босқич замонавий хавфсизлик тизимлари билан жиҳозланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:32 / 26.11.2023
Ўлим билан ўйнашиш: йўлларда пиёдалар ўзларини қандай тутишмоқда?
12:39 / 27.10.2023
Сенат “Йўл ҳаракати тўғрисида”ги қонунни маъқуллади
20:06 / 16.04.2019
Андижон вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси МТМларда тарғибот машғулотлари ўтишни йўлга қўйди
09:23 / 12.12.2018