Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига киритилиши режалаштирилган ўзгартириш ва қўшимчалар жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 

1. 6-бандга қуйидаги мазмундаги ўн олтинчи хатбоши қўшилади:

«Майсазор (яшил ҳудуд) – қатнов қисми ёки тротуарга туташган дарахт ёки бошқа ўсимликлар экилган ёҳуд сунъий яшил қоплама билан қопланган ҳудуд.»;

41-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Светофор (реверсивдан ташқари)нинг ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида ҳайдовчилар транспорт воситаларини тўхташ чизиғи (5.33 йўл белгиси) олдида (бунда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак), бундай чизиқ бўлмаганда эса:»;

78-банднинг иккинчи хатбошисида «тезлигини оширишга» деган сўзлардан кейин «ва пасайтиришга» деган сўзлар қўшилади;

88-бандда биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Транспорт воситаларига йўлнинг ўнг томонидаги йўл ёқасининг имкон қадар четида, у бўлмаганда эса қатнов қисмининг имкон қадар четида ва ушбу Қоидаларнинг 89-бандида кўрсатилган ҳолларда тротуарда тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.
Аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган бир томонлама ҳаракат ташкил этилган йўлларда, ўртада трамвай изи бўлмаса йўлнинг чап томонида ҳам тўхташ ва тўхтаб туришга рухсат этилади.»;

89-банд биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

«Транспорт воситаларини йўлнинг қатнов қисми четига параллел ҳолда бир қатор қилиб, кажаваси бўлмаган икки ғилдиракли транспорт воситаларини икки қатор қилиб қўйишга рухсат этилади.»;

91-бандга қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши қўшилади:

«майсазор (яшил ҳудуд) билан банд қилинган ҳудудларда.»;

98-бандга қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилади: