Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қалб рўзаси – у ҳам тутилади, унинг ҳам талаблари бор
“Ислом нури” дустурининг еттинчи сонида “Қалб рўзаси” мавзусида сўз боради. Кўпчилик учун биринчи марта эшитилаётган бу жумланинг асл моҳияти ҳақда пойтахтнинг “Исломобод” жоме масжиди имом хатиби Абдулҳамид Жуманов гапириб берди.
YouTube'да кўриш
Tas-IX'да кўриш
Рамазон ойи бир йилда бир марта келадиган ой. Шу боис бу ойга тааллуқли мавзулар ҳам такрорланиб келади. Рамазон ойининг исмлари жуда кўп, улардан бири “Рамазон шаҳрут тарбия” ойи деб номланади. Тарбия инсоннинг хулқини, одобини гўзал қилади. Ҳаромдан тийилишликни ва Аллоҳ таолонинг бўйруғига бўйсунишликни ўргатадиган тарбия ойи.
Аллоҳ субҳаноҳу ва таоло мубоҳ қилган: ейиш, ичиш ва ҳалол йўл билан шаҳватни қондиришликдан Аллоҳ розилиги учун тонгдан қуёш ботгунча тийилишимиз рўза дейилади. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳадисларидан бизга маълум бўладики, пайғамбар (с.а.в) айтадилар: “Кимда ким ёлғон гапини, бўҳтонларини, туҳматларини, шунга ўхшаган нарсаларни ташламайдиган бўлса, унга амал қилишликни ташламайдиган бўлса, шунинг ортидан эргашиб, шунга мувофиқ яшашликни ташламайдиган бўлса, Аллоҳ таолога унинг таомни, сувни ташлаганлигининг ҳожати йўқ. Бу нарсани Аллоҳ ҳузурида эътибори йўқ”.
Демак, юқорида айтганимиздек ейиш, ичиш ва ҳалол йўл билан яқинликдан тийилиш жисмнинг рўзаси бўлса, шу билан бирга, руҳнинг, қалбнинг рўзаси ҳам бор. Қалбнинг рўзаси Аллоҳ таоло ман қилган ёлғон гапиришдан тийилиш. Ёлғон гапириш мўмин-мусулмон учун рўза бўлмаган пайтда ҳам ҳаром қилинган. Ундан кейингиси ғийбат. Ғийбат ўз биродарининг гўштини тириклайин ейиш эканлиги ҳақида Аллоҳ ўз китобида баён қилди. Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳам унинг катта гуноҳ эканлиги баёнини келтирдилар.
Хуллас, тил билан қилинадиган жамики гуноҳ борки, буларнинг барчасини шариат ҳаром қилди. Рамазон ойи биз учун имконият, биз учун фурсат. Биз бошқа ойларда ғийбатдан, чақимчиликдан, сўкинишдан тийила олмадик. Чунки бу гуноҳлар киши кўзига яхши бўлиб кўринади. Лекин Рамазон ойида Аллоҳ таоло бизга бир фурсатни, бир имкониятни – ўзгаришлик имкониятини беряпти.
Мақола Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси асосида тайёрланди.
Мавзуга оид
17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин
10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади
22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади
17:09 / 28.02.2025