17:20 / 24.05.2018
9979

Кремль Украинага роутер орқали ҳужум режалари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди

Фото: РИА Новости / Сергей Гунеев

Россия томони Украинага қарши роутер ёрдамида ҳакерлик ҳужуми амалга оширишни режалаштирмаган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».

«Россия роутер ёрдамида ҳакерлик ҳужуми амалга оширишни режалаштирмаган», - деди Песков.

Шу тариқа, у Украина томонининг Россия киберҳужум ташкиллаштириш ниятида экани бўйича айбловлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

Аввалроқ, Украина киберполицияси россиялик ҳакерлар ҳужумга тайёргарлик кўраётгани ҳақида маълум қилганди. Хусусан, УХХдан билдиришларича, рус ҳакерлари ҳужумни энг замонавий зарарли дастурий таъминот орқали амалга оширмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Малайзия лайнерини уриб туширган «Бук» қайси давлатга тегишли бўлгани аниқланганди.

Top