Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри Ободонлаштириш бош бошқармасига раҳбар тайинланди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ободонлаштириш бош бошқармасига Азамжон Маҳамаджонович Ризашов янги бошқарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берган.
Фото: Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати
Азамжон Ризашов бунга қадар Ободонлаштириш бош бошқармасининг Каналларни сақлаш, фойдаланиш, таъмирлашга ихтисослаштирилган бошқармасида бошлиқ ўринбосари лавозимида ишлаган.
У 1967 йили Қирғизистон ҳудудида, Ўш вилоятида туғилган, миллати ўзбек. 1991 йили Тошкент автомобиль йўллар институтини тамомлаган.
2002-2006 йилларда Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси ўринбосари, 2006-2012 йилларда Ободонлаштириш бош бошқармаси бошқарувчиси, 2012-2014 йилларда «Махсустранс» корхонаси бош муҳандиси лавозимларида ишлаган.
Мавзуга оид
14:05 / 21.11.2025
Тошкент ҳавосидаги чангни камайтириш: ҳокимлик йўлларга сув сепиш бўйича махсус режим жорий этди
18:40 / 26.04.2024
Тошкентда банклар томонидан битирувчилар ва талабалар учун 100 мингта янги иш ўринлари яратилади
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
10:06 / 07.10.2023