Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон парламенти Ўзбекистонга алоқадор қатор янги ҳужжатларни кўриб чиқади
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси шу йил март ойида Душанбе шаҳрида Тожикистон-Ўзбекистон ўртасидаги олий даражадаги музокаралар натижалари бўйича имзоланган бир қатор ҳужжатларни кўриб чиқади.
Ратификацияга, хусусан, Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида халқаро автомобиль ташувлари, ҳаво транспорти қатнови, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлар киритилган.
«25 май куни бўлиб ўтадиган Тожикистон Мажлиси олийнинг Мажлиси намояндагон тўртинчи сессияси навбатдаги мажлиси кун тартибида, шунингдек, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида 1996 йилнинг 10 январидаги эркин савдо бўйича Келишувга эркин савдо режимидан товарларни чиқариш тўғрисидаги Баённома ҳам бор», - дея айтиб ўтди парламент қуйи палатаси матбуот котиби Муҳаммадато Султонов.