Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири виждон эркинлиги бўйича саволларга жавоб қайтарди
24 май куни Адлия вазирлигида Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар билан мулоқот ўтказди.
Azon.uz ходими ибодат либоси масаласига тўхталиб, қуйидагича савол берган:
"MY5" каналида боғлардаги «севишганларни» кўрсатуви чиқди. Шундан сўнг Адлия вазирлиги томонидан "MY5" каналига тавсиянома берилди. Бу инсоннинг шахсий ҳуқуқи, шахсий дахлсизлиги, бунга аралашиб бўлмайди мазмунида. Лекин мана KUN.uz сайтида ҳам, AZON.uz сайтида ҳам жуда кўп бора аёл-қизлар ҳижобда бўлганлиги учун таълим муассасаларига, давлат муассасаларига, концертларга, қўйилмаётгани, уларнинг таълим олишида ҳижобда бўлганликлари учунгина жуда кўп тазйиқ бўлаётганлиги келаётган мурожаатлар бўйича ёзилмоқда. Адлия вазирлиги ушбу масалада ҳам ОАВ воситаларида чиққан маълумотлар бўйича эътибор қаратса мақсадга мувофиқ бўлар эди”.
Адлия вазири Русланбек Давлетов бу саволга қуйидагича жавоб қайтарди:
“Боғлардаги севишганлар масаласига келсак. Албатта бизнинг ахлоқимиз, маънавиятимиз, ўзига хос қадриятларимиз бор. Ва буларни сақлаб қолишимиз керак. Лекин буни қандай сақлаб қоламиз деган масала бор. "MY5" телеканали орқали эфирга узатилган мавзу жуда долзарб. Ҳеч ким хоҳламайди ўзининг фарзандини қиз бола бўладими, ўғил бола бўладими шундай ҳолатда ўтиришини. Фақат қонун, ҳуқуқ деган нарсалар бор. Буни тўғри йўлга қўйиш керак. Бунда шахснинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқи бор. Улар ҳам айтиши мумкин. Бизнинг шахсий дахлсизлик ҳуқуқимиз бор. Бу менинг ҳаётим дейди, менинг ҳуқуқим бор, конституция билан таъминланган менинг ҳуқуқим, нимага буни поймол қиляпсан, дейди. Биз бу ҳолатда ҳеч қандай агрессив фикр билдирмадик. Фақат айтдикки, шунга эътибор қилинг дейилган тавсиявий руҳдаги маълумот юбордик.
Энди ҳижобда юрганларнинг концертга киритилмаслик деган нарсага келсак, агар шундай ҳолат бўладиган бўлса, биз бунга вазирлик сифатида, инсон ҳуқуқлари нуқтаи назаридан ўз фикримизни билдирамиз.
Умуман ҳижоб масаласига келсак, бу масала жуда кўп бора кўтарилаётган масала. Биз буни очиқ айтишимиз керак. Яшириб ҳам ўтирмаслик керак. Ҳижоб ўраб жамиятда юришибди, лекин турли хил ички муносабатларда, меҳнат муносабатларида, ички муносабатларда қандайдир тушунмовчиликка дуч келинаётган ҳолатлар бўлиши мумкин.
Мана сиз концертга борганда ёки бошқа ҳолатларда деяпсиз, бизга бу бўйича муаммо келиб тушмаган. Агар келиб тушса албатта шуғулланамиз”, деб айтди адлия вазири Русланбек Давлетов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ адлия вазири ибодат либоси масаласига ҳам тўхталиб ўтганди.
Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026