«Буюк ипак йўли» фестивали. Совриндорларга – 1500 доллардан 3500 долларгача

Фото: Theoutlook
Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 371-сон қарори билан «Буюк ипак йўли» халқаро фольклор мусиқа фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Фестиваль 2019 йилдан бошлаб ҳар 2 йилда ёз пайтида бўлиб ўтади, унинг якуний босқичи Марғилонда (Фарғона вилояти) ўтказилади. Фестиваль ўтказишнинг аниқ санаси ва муддатини унинг ташкилий қўмитаси белгилайди.
Ташкилотчилар – Маданият вазирлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги. Фестивалда қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади:
• қўшиқчилик санъати (алла, лапар, терма қўшиқлари, бахшичилик ва бошқалар);
• рақс санъати (турли ҳудудларга хос халқ рақслари);
• миллий қадим фольклор чолғучилик санъати.
Иштирокчилар сони фольклор ва чолғу жамоаларида – 12 нафардан, халқ рақси ансамблларида 14 нафардан ошмаслиги лозим.
Фестиваль дастури 3 босқичдан иборат бўлади:
• фестивалнинг I босқичи жойлардаги ҳудудларда ўтказилади. Уларнинг якунларига кўра ҳудудий маданият бошқармалари кейинги босқичлар учун иштирокчиларни тавсия этадилар. 10 майга қадар Маданият вазирлигига тавсия этилаётган иштирокчига оид ариза, ижодий тавсифнома, шунингдек ўтказилган тадбир ҳақида баённома, фотосуратлар ва видеотасвирлар тақдим этилади;
• II босқич Тошкентда июнь ойининг иккинчи ярмида тақдим этилган материаллар асосида алоҳида номинациялар бўйича сиртдан танлов шаклида ўтказилади;
• якуний босқич Марғилонда ўтказилади.
Ҳар бир номинация бўйича фестиваль ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланадилар:
• 1-ўрин – 3 500 АҚШ доллари;
• 2-ўрин – 2 500 АҚШ доллари;
• 3-ўрин – 1 500 АҚШ доллари.
Хорижий ижрочилар танлов дастурида II босқичдан бошлаб иштирок этадилар. Улар тегишли давлат ташкилотлари томонидан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси орқали тақдим этиладиган ҳужжатлар ва материаллар асосида иштирок этадилар. Фестиваль иштирокчилари визаларни расмийлаштиришда консуллик ва бошқа йиғимлардан озод қилинадилар.
Фестиваль, шу жумладан ҳайъат аъзолари ва фестиваль иштирокчиларининг яшаш, овқатланиш, ички транспорт харажатлари Маданият вазирлиги ва Фарғона вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжат 24.05.2018 йилдан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Карлови Вари — Европанинг асосий соғломлаштириш жойи
Жамият | 15:00 / 09.06.2025
-
Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон | 00:28
-
Британияда 400 мингдан ортиқ давлат хизматчиси сунъий интеллектдан фойдаланишга ўқитилади
Фан-техника | 00:07
-
Навоий учун Хитойдан 42 та замонавий автобус олиб келинди
Ўзбекистон | 00:00
Мавзуга оид

14:59 / 28.04.2025
Тошкентда гуллар фестивали муносабати билан айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

17:24 / 22.03.2025
Мирзиёев Самарқандда халқаро туризм марказидаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди

09:53 / 30.01.2025
Ҳиндистонда фестивалдаги тиқилинч камида 30 кишининг ҳаётига зомин бўлди

15:42 / 14.01.2025