Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия пойтахтида "Қовун сайли" фестивали ташкил этилди
Ўзбекистон элчихонаси ташаббуси билан Германия пойтахти Берлин шаҳрида "Қовун сайли" фестивали ташкил этилди.
Берлиндаги Intermarkt JUBY савдо уйи билан ҳамкорликда ўтказилган сайилда маҳаллий аҳоли вакиллари, Германияда истиқомат қилаётган ва таълим олаётган ватандошлар оила-аъзолари билан иштирок этди.
Эрта тонгдан ўзбек мусиқа садолари остида бошланган байрам сайли кечгача давом этди. Мамлакатдан келтирилган турли навдаги ширин қовун-тарвузлар немис халқига жуда манзур бўлди.
Ташриф буюрувчилар серқуёш юрт неъматларидан татиб кўриш, диёр гастрономик туризм имкониятлари билан танишиш, шунингдек, миллий матолар ва ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси билан танишиш имкониятига эга бўлишди.
Intermarkt JUBY – Шарқий Осиё мамлакатлари маҳсулотлари савдоси бўйича Германиядаги йирик савдо дўконларидан бири ҳисобланади. "Қовун сайли" билан бир вақтда мазкур савдо уйи очилганлигининг тўрт йиллик юбилейи ҳам нишонланди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026