Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий шаҳри ҳокими ўзгарди
Бугун, 25 май куни халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.
Вилоят матбуот хизматининг «Kun.uz»га хабар беришича, Навоий вилояти Зарафшон шаҳри ҳокими Муҳиддин Муртазоевич Бозоров Навоий шаҳар ҳокими этиб тайинланди. У 2013 йил августидан буён Зарафшон ҳокими вазифасида ишлаб келаётганди.
Шу кунга қадар Навоий шаҳрига ҳокимлик қилиб келган Умарбек Яхшимуродович Халилов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси раҳбарлигига тайинланган.
Мавзуга оид
12:30 / 14.03.2026
Кармана туман ҳокими ўқитувчиларни ҳокимликка йиғиб, қарийб 1 соат турғизиб қўйди
10:08 / 14.03.2026
Қашқадарёдаги “Санта-Барбара”: адолат излаган деҳқоннинг 7 йиллик саргузаштлари
10:22 / 06.03.2026
Навоийда бир мактабнинг 23 ўқувчиси муддатидан олдин талаба бўлди
18:31 / 26.01.2026