Ўзбекистонда дори воситалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари учун тара ва блистерлар тайёрлашда қўлланадиган плёнка ишлаб чиқарилмоқда
Ўзбекистонда иқтисодиётнинг барча жабҳаларида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун кенг имкониятлар тақдим этилаётгани сабабли турли ишлаб чиқариш корхоналари кўпайиб, мавжудлари ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтирмоқда. Улар орасида мустақилликнинг илк йиллариданоқ узоқни кўра билган тадбиркорлар, корхоналар ҳам йўқ эмас.
Шундай фирмалардан бири бу “DOVON” масъулияти чекланган жамиятидир. Пойтахтнинг Сергели туманида фаолият юритаётган фирма 1994 йилдан буён ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келади. Компания салкам чорак асрлик иш тажрибаси натижасида мижозлар ва ҳамкорлар орасида ҳурмат қозонган. У қадоқланган маҳсулотларни ўраш учун махсус плёнкалар, иссиқхоналар учун плёнкалар, стрейч плёнкалар ишлаб чиқаришдан ташқари, бугунги кунда янги маҳсулотни ҳам етказиб беришни йўлга қўйган.
“DOVON” МЧЖ замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсатга ҳамоҳанг равишда PVC (поливинилхлорид-ПВХ) плёнкаларни ҳам ишлаб чиқара бошлади.
Компания раҳбарияти келажакка юксак ишонч билан қарагани сабабли ишлаб чиқариш жараёнини ҳам энг юқори сифат даражасида жиҳозлаган. Бу ерда ишлаб чиқиладиган ПВХ айнан фармацевтика саноатида қўллашга мўлжаллангани сабабли алоҳида махсус хоналарда ўрам шаклига келтирилади. Импорт ўрнини босувчи ПВХдан ишлаб чиқилган плёнкалардан фармацевтика саноатида ампулалар, таблеткалар ва капсулаларни, шунингдек озиқ-овқат саноати маҳсулотларини қадоқлашда ҳам фойдаланилади.
Бундан ташқари, ПВХ плёнкалари халқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлашда ҳам кенг қўлланилиб, бир марталик стаканлар, идишлар ва lunch-box’лар ҳам ишлаб чиқилади.
“DOVON” МЧЖ, менежер Нуриддин Абдуллаев
Мурожаат учун: +998909292264
+998983097050
Веб сайт: www.plenka.uz
100209, Тошкент шаҳри, Сергели тумани,
Жалойир кўчаси 2
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
07:53 / 28.09.2024
Тиланчилик учун 10 ёшли ўғлидан фойдаланган эркак 10 суткага қамалди
19:41 / 27.09.2024
Сергелида автопойга уюштириб, пиёда ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 4 ойда озодликка чиқди
07:21 / 03.09.2024
Тошкентда Nexia-3 тўхтаб турган Damas’га бориб урилди
07:40 / 22.08.2024