Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Nike спортчилар учун “ақлли” зирҳ яратди
АҚШнинг спорт анжомлари ишлаб чиқарувчи Nike компанияси ҳимояга эга кийимни патентлаштирди. Махсус зирҳ жисмоний тўқнашувлар вақтида фаоллашиб, атлетни шикастланишлардан сақлайди, деб хабар бермоқда Digital Trends.
Кийим контактли спорт турлари – футбол, регби, хоккей кабилар учун мўлжалланган. Кийим махсус киритмаларга эга бўлиб, автомобиллардаги хавфсизлик ёстиқчаси каби тўқнашувга бир зумда таъсир қилиб, қаттиқлашиб қолади. Қолган пайт улар эластик шаклга эга бўлиб, ҳаракатларга халақит қилмайди.
Бундай “ёстиқчалар”да махсус ип ўтказилган. Мисол учун, футболда рақиб билан тўқнашув вақтида ип таранглашиб, конструкциянинг мустаҳкамлигини оширади. Бунинг эвазига футболчи оёғидаги ҳимояловчи мосламалар берилган зарбани қайтаради, шундан кейин бўшашиб, конструкция яна эластик ҳолатга қайтади. Тизим автоматик тарзда ишлайди, спортчидан ҳеч қандай ҳаракат талаб қилинмайди.
Шунга ўхшаш маҳсулот Италиянинг Dainese компанияси томонидан февралда тақдим қилинганди. Унда чанғичилар кийим-бошига махсус хавфсизлик ёстиқчалари киритилган бўлиб, уларнинг ўлчами спортчи йиқилганда бир зумда катталашиб, сирт билан тўқнашувни юмшатган.
Мавзуга оид
16:15 / 04.07.2024
Омадсиз спортчи ташкил этган компания — жаҳонга машҳур Nike қандай пайдо бўлганди?
16:00 / 07.08.2023
Ўзбекистонда Nike кроссовкаларини ишлаб чиқариш бошланди
14:34 / 26.11.2021
Ўзбекистонда Nike ва Adidas кроссовкалари қачондан ишлаб чиқарилиши айтилди
17:03 / 05.09.2021