Жамият | 09:22 / 26.05.2018
17125
1 дақиқада ўқилади

Отинойлар учун бир хил либос жорий этилади

Фото: ЎзА

Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилбар Нажмутдинованинг шаҳар отинойлар билан учрашувда аёлларнинг кийиниш маданияти масалалари қизғин муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

“Ёшларимизнинг мода кетидан кўр-кўрона қувишлари ва янги чиққан тор, очиқ, калта либосларни мода дея эътироф этишлари ва бу турдаги кийимлар, албатта, кийилиши керак, деб фикрлашлари айни ҳақиқат. Бу кийимларнинг ўзбекона маданиятимизга хос эмаслигини маҳаллаларда тушунтиришда отинойларнинг ўрни катта”, деди Д.Нажмутдинова.

Шунингдек, давра суҳбатида отинойлар учун бир хил либос жорий этиш, танлаш таклифи берилди. Бу таклифни барча бир овоздан қўллаб-қувватладилар.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид