Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон пойтахтида барча сотувчилар бир хил либос кийиши мажбурий этиб белгиланди
Душанбе мэри Рустам Эмомали имзолаган қарорга мувофиқ, пойтахтдаги мулкчилик шаклидан қатъи назар барча бозорлар, савдо ва маиший хизмат марказлари, савдо нуқталари, магазинлар ва умумий овқатланиш муассасалари ходимлари бир хил иш кийими кийишлари шарт. Бу ҳақда Душанбе мэри матбуот хизмати хабар берди.
Мэр қарор ижроси назоратини шаҳар иқтисодиёти ва савдони ривожлантириш, санитария-эпидемиология, антимонополия хизматлари, озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси шаҳар бошқармасига топширди.
Юқоридаги ташкилотлар ҳар уч ойда қарор бажарилиши юзасидан ҳисобот топширишлари белгилаб қўйилди.
Бу савдо ходимларини бир хил кийинтириш учун биринчи уриниш эмас. 2016 йил октябрда ҳам Душанбенинг ўша пайтдаги мэри Маҳмадсаид Убайдуллоев шаҳардаги бозорлар ва савдо марказлари сотувчиларини бир хил кийим билан таъминлаш ҳақидаги қарорга имзо чекканди.
Мавзуга оид
09:31 / 28.01.2026
Хитой ва Россия етакчи: Ўзбекистон ташқи савдосида топ-10 ҳамкор
16:00 / 26.01.2026
2025 йилда умумий овқатланиш корхоналари айланмаси сезиларли кўпайди
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
15:39 / 12.01.2026