Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландияда "саккизинчи"га қарши чиқишди
Ирландия Конституциясида белгиланган 35 йиллик тақиққа қарши овоз берилди. Атлантик қирғоқ давлатида ўтказилган референдумда қатнашган мамлакат аҳолисининг камида 68 фоизи аборт ҳуқуқига қўйилган тақиқни бекор қилишни ёқлаб овоз берган, деб ёзади The Economist.
Бундай қатъий ва якдил овоз ҳамда натижага, шу вазиятга юқоридан билдирилган сиёсий ирода ҳам таъсир ўтказган бўлиши мумкин. Ирландия Тийши (Бош вазир) Лео Варадкар 2017 йил ёз ойларида ҳукумат тепасига келган бўлса, у ўтган вақт ичида ҳуқуқ фаоллари ва абортга қарши бўлган жамоаларни қўллаб келди.
Ирландия Конституциясига киритилган саккизинчи ўзгартириш 1983 йилда ҳам шундай аҳолининг катта қисмининг талаби билан амалга ошганди. Ўшанда она қорнида улғаяётган чақалоқ ҳар бир фуқаро каби яшаш ҳуқуқига эга эканлиги таъкидланганди.
Аммо, 2012 йили Гелвей шифохонасида вафот этган 31 ёшли Савита Ҳалаппанавар воқеаси абортга қарши кураш кампаниясини авж олишига туртки берди. Гап шундаки, асли ҳиндистонлик Савита 17 ҳафталик ҳомиласи билан оғир дардни бошдан кечирди. Шифокорлар, қонунга мувофиқ, унинг ҳомиласини олиб ташламади. Референдум иштирокчилари айнан унинг сурати туширилган тамғалар билан абортга қарши курашиш бундай кечмаслигини уқтирмоқда.
Маълумотга кўра, ҳар йили 3,500 дан ортиқ ирланд аёллари ҳомиласини тушириш учун Буюк Британияга боради, яна 2000га яқин ҳомиладор аёл яширинча ва махфий клиникаларга мурожаат қилишга мажбур. Референдум мавзусида таъкидланишича, эндиликда ҳомиланинг биринчи даврида, шунингдек, ундан кейин кузатилиши мумкин бўлган муайян ҳолатларда ҳомилани олдириб ташлаш мумкин.
Мавзуга оид
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
17:45 / 26.10.2025
Ирландиядаги президентлик сайловида мустақил номзод ғалаба қозонди
16:20 / 23.10.2025
Дублинда мигрантларга қарши тартибсизликлар давом этмоқда. Бу ҳақда нималар маълум?
21:41 / 19.06.2025