21:41 / 27.05.2018
3083

Риккьярдо “Формула-1”нинг Монако Гран-приси ғолиби бўлди

Фото: EPA-EFE/YOAN VALAT

“Формула-1”нинг Монако Гран-приси ғолиби “Ред Булл” жамоаси аъзоси, австралиялик Даниэль Риккьярдо бўлди.

Маррага иккинчи бўлиб “Феррари” аъзоси Себастьян Феттель, учинчи бўлиб эса “Мерседес” вакили Льюис Хэмилтон келди.

28 ёшли Риккьярдо фаолиятидаги 6-ғалабани ва жорий мавсумдаги 2-ғалабани қўлга киритди. Пойгачи ушбу Гран-прида биринчи марта ғолиб бўлди.

6 та пойгадан кейин етакчиликни 110 очко билан Хэмилтон сақлаб қолмоқда, 2-ўринни Феттель (96) ва 3-ўринни  Риккьярдо (72) эгалламоқда.

Пойганинг кейинги босқичи Канадада 8-10 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Top