Ўзбекистон | 17:19 / 27.05.2018
21259
1 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги муз саройи шу йил фойдаланишга топширилади

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги 9 гектар майдонда қурилаётган кўп тармоқли «Humo Arena» муз саройи шу йилнинг илк қиш кунларида фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, Wind Rose МЖЧ буюртмаси асосида иш олиб бораётган бош пудратчи  Сингапур давлатининг Enter Engineering Pte. Ltd. вакиллари ишни шу йил якунига қадар тамомлайди. 

Муз саройи қурилиш лойиҳаси Жанубий Кореянинг Heerim Achitects & Planners томонидан тайёрланган. Унга кўра, асосий муз майдонида 12500 нафар томошабинга мослаштирилган ўриндиқлар, қўшимча майдонда эса 300 кишилик ўриндиқ бўлиши кутилмоқда. 

Сарой атрофида 2000та машинани қўйиш учун автотураргоҳ ташкил этилади.  ​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид