«Европа геосиёсат ва стратегияни унутиб қўйган»
АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон ядровий битимидан чиқиш бўйича қарори шу фактни тасдиқлайдики, прогрессив Европа дунёдаги ўз обрўсини йўқотиб бормоқда. Бу ҳақда The National Interest ёзяпти.
Нашрнинг таъкидлашича, агарда Европа ўз тақдирини хавфсиз қилмоқчи бўлса, унда унга Европа идеализми ва янги реализм ўртасида мувозанатда бўлиш талаб этилади.
Куч сиёсати дунёси Европа устидан ўз таъсирини оширмоқда. Америкалик ҳарбий хизматчилар ва ядро қуроли Европани халқаро можаролардан сақлаб турган бир пайтда, европаликлар «геосиёсат ва стратегияни унутиб қўйди», дея таъкидлайди нашр.
Муаллифнинг қўшимча қилишича, Европа «тарихий реализм» етишмовчилиги туфайли АҚШ учун ўз аҳамиятини йўқотиб бормоқда.
Европалик етакчилар кўп ҳолатларда жаҳон сиёсати бўйича америкалик стратегларга қулоқ тутмоқда, бироқ Америка университетлари ҳамда таҳлил марказлари томонидан Европа ишларига қизиқиш анча пасайган.
The National Interest’нинг фикрича, Европа-Америка мулоқоти тенг ҳуқуқли бўлмагани сабабли Атлантика альянсининг келажаги хавф остида қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Россиянинг НАТОга нисбатан ҳарбий-сиёсий режаларига жиддий қизиқаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024