Жамият | 08:17 / 28.05.2018
25370
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда икки шахс ИИБ ходимларини дўппослади

Фото: KUN.UZ

Хоразм вилоятининг Урганч туманида 25 май куни жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Юқоридўрмон қишлоғидан оқиб ўтувчи “Амударё” дарёси бўйида Чандирқиёт қишлоғида яшовчи, муқаддам 3 маротаба судланган, Ж.С. ва укаси, муқаддам 2 маротаба судланган, Ҳ.С. маст ҳолда шу ерда дам олаётган фуқаролар билан жанжаллашаётганликлари ҳолати юзасидан чақирув асосида воқеа жойига Урганч туман ИИБдан 2 нафар профилактика инспектори етиб келиб, суриштирув ишлари олиб бораётганларида Ж.С. ва Ҳ.С. ходимларга қаршилик кўрсатиб, уриб жароҳат етказганлар. 

Ж.С. ва Ҳ.С. қўлга олинган. Жароҳат олган ИИБ ходимларига тиббий ёрдам кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқандда ЙПХ инспектори ҳаётига тажовуз қилингани, у вафот этгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид