“Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курсларига ҳужжатлар қабул қилинади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний таълим муассасалари ҳамда илмий мактабларда 2018 йилнинг 10 июнидан бошлаб “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курслари ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда ЎМИ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўқув курсларига 2018 йилнинг 1-3 июнь кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача ҳужжатлар қабул қилинади.
Ўқув курсларига Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги қонунига мувофиқ ўрта мактабни битирганлиги тўғрисидаги шаҳодатнома (аттестат 11-синф), академик лицей ёки ўрта махсус таълим муассасаси дипломига эга бўлган ҳамда 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари суҳбат асосида қабул қилинади.
Тингловчилар диний таълим муассасасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
- таълим муассасаси раҳбари номига ариза;
- соғлиғи ҳақида тиббий маълумотнома (086-У-шакл);
- паспорт нусхаси (асли кўрсатилади);
- 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмдаги);
- яшаш жойидан маълумотнома;
Ўқув курслар қуйидаги муассасаларда ташкил этилади:
1) Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, Тошкент ш., (0371) 227-42-37;
2) “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 244-48-27;
3) “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Тошкент ш., (0371) 299-24-11
4) “Мир Араб” олий мадрасаси, Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;
5) “Мир Араб” ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., (0365) 224-10-11;
6) “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти, Бухоро ш., 221-77-44;
7) “Хожа Бухорий” ўрта махсус ислом билим юрти, Китоб шаҳри (0375) 54-27-425;
8) “Саййид Муҳйиддин махдум” ўрта махсус ислом билим юрти, Андижон ш., (+99895) 201-68-70, (0374) 228-00-91;
9) “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти, Наманган шаҳри (0369) 226-60-60;
10) “Фахриддин ар-Розий” ўрта махсус ислом билим юрти, Урганч ш., (+99895) 606-92-55, (+99895) 602-92-57;
11) “Муҳаммад ал-Беруний” ўрта махсус ислом билим юрти, Нукус ш., (0361) 229-03-26, 229-03-20;
12) “Ҳадис илми мактаби” Самарқанд вилояти, Хўжа Исмоил шаҳарчаси (0366) 673-31-51, (94) 186-19-94;
13) “Калом илми мактаби” Самарқанд вилояти, Хўжа Исмоил шаҳарчаси (0366) 673-31-51, (94) 186-19-94;
14) “Ақида илми мактаби” Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри (0375) 225-56-32;
15) “Тасаввуф илми мактаби” Бухоро вилояти, Когон тумани (+99895) 604-45-97;
16) “Фиқҳ илми мактаби” Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри (0373) 226-72-31.
Тавсия этамиз
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30
«Қувур операцияси»: руслар уни «урушдаги бурилиш нуқтаси» дейишмоқда
Жаҳон | 23:40 / 11.03.2025
Амалдорлар “маҳаллий” хизмат автомобилларига ўтказилмоқда
Ўзбекистон | 16:34 / 11.03.2025
Фирибгарлар ўғирлаган пулларни қайтариб бўлмайдими?
Ўзбекистон | 15:27 / 11.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:06
-
“Болаларни қўрқоқ қилиб қўймаслигимиз керак” — боғчадаги зўравонликлар ҳақида суҳбат
Жамият | 21:51
-
TikTok ўсмирлар учун чекловларни жорий этмоқда
Жаҳон | 21:50
-
13 март янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 21:32
Мавзуга оид

14:19 / 05.12.2023
“Йил имоми – 2023” кўрик танлови ғолибига Ҳаж сафари йўлланмаси берилди

14:33 / 08.07.2023
Швеция ҳукумати Қуръонни ёқишни тақиқлаши мумкин

13:30 / 05.07.2023
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони карим ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атади ва кескин қоралади

12:52 / 28.04.2022