Жаҳон | 00:39 / 28.05.2018
3229
1 дақиқада ўқилади

Никарагуада президент истеъфоси талаб қилинмоқда

Фото: aa.com.tr/ru

Никарагуада амалдаги президент Даниэл Ортега ва унинг рафиқаси, вице-президент Росарио Мурильога қарши норозилик акциялари бошланди.

Ортеганинг истеъфосини талаб қилиб Манагуа ва бошқа шаҳарларда минглаб одамлар кўчага чиқишган.  

Маълум қилинишича, намойишчилар ва полиция ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. 

Никарагуада апрелда ижтимоий таъминот соҳасидаги ислоҳотларга қарши норозилик акциялари ўтганди. Ўшанда намойишлар давомида камида 76 киши ҳалок бўлган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид