Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша президенти: Россия НАТО учун энг жиддий таҳдид
Польша президенти Анжей Дуданинг НАТО парламент ассамблеясида маълум қилишича, Россия альянс учун асосий таҳдиддир. Бу ҳақда wPolityce хабар берган.
Дуданинг сўзларига кўра, трансатлантик муносабатларни тиклаш ва қуролланишга кўпроқ пул ажратиш лозим.
«Биз ўзимизнинг трансатлантик бирдамлигимиз муҳимлигини ёдда сақлашимиз керак, айниқса ўзимиз биргаликда яратган хавфсизлик тизими тинчлик ҳамда барқарорликка таҳдид уйғотаётган субъектлар томонидан синалаётган ва қаршилик кўрсатилаётган пайтда. Уларнинг орасидаги энг жиддийси Россия ҳисобланади», - дея маълум қилди Дуда.
Унинг қўшимча қилишича, Россия томони халқаро ҳуқуқ нормаларини шубҳа остига қўймоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша АҚШ ҳарбий базаси учун 2 млрд доллар тўлашга тайёрлиги маълум қилинганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026