Саркисян шаҳзода Чарльзга Арманистондаги боғни совға қилди
Арманистон президенти Армен Саркисяннинг маълум қилишича, Британия шаҳзодаси Чарльзга Арманистон ҳудудидаги кичик боғни совға қилган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Саркисян шаҳзодани Арманистон дўсти, деб атаган.
«У арман архитектурасини жуда яхши билади ва 2013 йилнинг майида Арманистонни кўриш учун келганди. Дўстликдан ташқари, моддий қийматга эга бўлган ягона нарса, бу кичик боғ, у менинг оилам, ўғилларим ва унинг ўғилларига тегишли эди, мен ушбу боғни унга совға қилдим», - дея айтиб ўтган давлат раҳбари.
Унинг қўшимча қилишича, боғ Арманистон ҳудудида жойлашган, бироқ у айнан қаерда жойлашганини айтишдан бош тортган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон президенти намойишчилар олдига чиқиб, улар билан рақсга тушгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
11:04 / 19.11.2024
Истироҳат боғлари, сайилгоҳ ва хиёбонларни хусусийлаштириш тақиқланиши мумкин
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
16:00 / 11.11.2024