Жаҳон | 10:48 / 29.05.2018
4425
1 дақиқада ўқилади

АҚШ ва КХДР юқори мансабли амалдорлари бугун учрашади

Фото: RT

АҚШ ва КХДРнинг юқори мансабли амалдорлари Сингапурда сешанба, 29 май куни учрашади. Бу ҳақда «Рёнхап» манбага асосан хабар бермоқда.

Шимолий Корея делегациясига КХДР Давлат кенгаши раиси ўринбосари Ким Чхан Сон, АҚШ делегациясига - оператив штаб бошлиғи ўринбосари Жо Хагин бошчилик қилмоқда.

Томонлар АҚШ президенти Дональд Трамп ва КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг эҳтимолий учрашуви муносабати билан хавфсизлик ва протокол масалаларини муҳокама этишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп ва Ким Чен Иннинг учрашувида яна бир етакчи қатнашиши мумкин экани хабар қилинганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид