Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистонга 50 млн доллар ажратади
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) ва Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Саноат корхоналари энергия самарадорлигини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун мамлакатга 50 миллион доллар ажратиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Kommersant.uz хабар бермоқда.
Лойиҳани амалга ошириш доирасида мамлакатдаги йирик, ўрта ва кичик корхоналар энергия тежайдиган технологияларга инвестиция учун қўшимча молиялаштиришни олади.
«Эскирган ускуналар ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш мамлакат корхоналарининг рақобатбардошлигини ошириш учун жуда муҳимдир, - дея айтиб ўтди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Ҳидеки Мори. - Энергия тежамкорлик ускуналардан фойдаланиш ва хизмат кўрсатиш харажатларини камайтиришга, ишлаб чиқаришни оширишга, шунингдек, камроқ энергия истеъмоли ҳисобидан пулни тежашга ёрдам беради. Шунингдек, у иқлим ўзгаришининг оқибатларини юмшатиш имконини беради. Жаҳон банки ўзбек корхоналарининг энергия самарадорлигини оширишга кўмаклашишдан мамнун».
Лойиҳада эскирган ускуналарни жиддий модернизация қилиш, шунингдек, мамлакат саноат корхоналари томонидан энергия тежайдиган технологияларни кенг қўллаш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
14:02 / 30.04.2026
Энергияни тежаш мақсадида газ ва свет истеъмолига чеклов киритиш тақиқланди
18:47 / 14.01.2026
Президент энергетика соҳаси бўйича таклифларни маъқуллади
12:11 / 20.04.2020
ХТТБ иштирокида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги модернизация қилинади
14:10 / 18.11.2019