Спорт | 07:41 / 30.05.2018
9503
1 дақиқада ўқилади

Аргентина - Ҳаити - 4:0. Мессида ҳет-трик

Фото: AFASeleccionArgentina

Аргентина терма жамоаси жаҳон чемпионати-2018 арафасида Ҳаити билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Буэнос-Айресдаги «Альберто Армандо» стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувда Лионель Месси ҳет-трик қайд этди.

Форвард 17-дақиқада пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди.

Иккинчи бўлим бошларида Месси дубль қайд этди. Аргентиналик учинчи голни Кристиан Павоннинг ажойиб тўп узатишидан сўнг киритди.

Орадан уч дақиқа ўтиб Месси Серхио Агуэрога аниқ тўп узатди, у эса учрашувдаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Аргентина жаҳон биринчилигига тайёргарлик доирасида Исроил термаси билан ҳам ўртоқлик ўйини ўтказади.

ЖЧ-2018да аргентиналиклар Хорватия, Исландия ва Нигерия билан бир гуруҳда тўп суради.

Аргентина — Ҳаити — 4:0
Голлар: 1:0 — Месси, 17 (пенальти); 2:0 — Месси, 58; 3:0 — Месси, 66; 4:0 — Агуэро, 69

Мавзуга оид