12:30 / 30.05.2018
14712

«ПСЖ» Роналдуга 45 миллион евро маош бермоқчи

Фото: PIERRE-PHILIPPE MARCOU / AFP

«ПСЖ» клуби «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду учун курашга қўшилди.

Аввалроқ, португалиялик тўпурар кутилмаганда «Реал»ни тарк этишига шама қилган эди.

As хабарига кўра, парижликлар Роналду - Неймар - Мбаппе ҳужумчилари учлигини ташкил қилишни орзу қилишмоқда. Бунда Криштиануга 45 миллион евро маош таклиф қилиниши мумкин. Бу эса унинг «Реал»даги маошидан деярли икки баробар кўпдир.

Аммо «ПСЖ» бу режасини амалга ошириш учун бир қанча юлдузларини, хусусан Эдинсон Кавани ва Анхель Ди Марияни сотиб юборишига тўғри келади.

Top