Жамият | 11:43 / 30.05.2018
9737
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Жанубий Кореянинг тиббиёт йўналишдаги олийгоҳи филиали очилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Хусусий тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида»ги ПҚ-3450-сон қарорига мувофиқ, «AKFA Medline» кўп тармоқли тиббиёт маркази вакиллари Жанубий Кореядаги етакчи олийгоҳлардан бири ҳисобланган Гачон университетининг Гиль госпитали раҳбарияти билан музокаралар олиб борди. Лойиҳанинг амалий ижросини батафсил муҳокама қилиш мақсадида мазкур госпитал вице-президенти Мюнг Хи Чунг бошчилигидаги делегация 25 май куни юртимизга ташриф буюрди. 

Фото: AKFA Medline

26 май куни Гачон университети ва «AKFA Medline» тиббиёт маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзоланди. Унга кўра, Гачон университетининг янги ўқув муассасасини зарур барча ўқув дарсликлар ва дастурлар билан таъминлаши, унга тиббиёт йўналишида университет очиш бўйича Гачон университетининг Гиль госпиталидан маслаҳатчи юбориши ва профессорларни жалб этишга кўмаклашиши белгиланди. 

Фото: AKFA Medline

«AKFA Medline» Гачон университети билан тиббиёт технологиялари, тадқиқот, инвестиция ва таълим йўналишларида ҳамкорлик қилади. Томонлар ўртасида профессор, тадқиқотчи, шунингдек, талаба ва бошқа ходимларнинг алмашинуви орқали илмий ҳамкорликни рағбатлантириш ва мустаҳкамлаш режалаштирилган. Шу билан бирга, «AKFA Medline» ва Гачон университети қўшма лойиҳалар устида иш олиб боради.

Фото: AKFA Medline

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид