Иқтисодиёт | 12:27 / 30.05.2018
8034
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон учун вилоятларнинг инвестицион жозибадорлиги рейтинги ишлаб чиқилади

Фото: Shutterstock

Ўзбекистонда вилоятларнинг инвестицион жозибадорлигининг миллий рейтинг шкаласи жорий қилинади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Kun.uz’га хабар берди.

«Маслаҳатлашув кенгаш йиғилиши доирасида минтақавий кесимда инвестицион муҳитни баҳолашнинг рейтинги ва методологиясини жорий этиш, статистик маълумотлар тўплаш схемаси ва сўровлар ўтказиш механизми масалалари кўриб чиқилди», - дея хабар беришган қўмитадан.
 
Республика бош вазирининг ўринбосари Суҳроб Холмуродов шу йилнинг бошида бундай тизим пайдо бўлиши ҳақида гапирганди.

Унинг сўзларига кўра, миллий рейтинг шкаласи саккизта диапазондан иборат бўлади. Улар орасида асосийлари қуйидагилар: мулкни рўйхатга олиш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, қурилишга рухсатномалар бериш, экспорт ва импортни амалга оширишни соддалаштириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид